25 август, якшаба куни Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон Чемпионати бошланди.
Мусобақанинг биринчи кунида ўзбекистонлик курашчилар дастлабки медални қўлга киритди. 60 килограмма вазн тоифасида финалга йўл олган Шарофиддин Лутфуллаев ҳал қилувчи баҳсда грузиялик Луҳуми Чхвимиамига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Лутфуллаев Токио–2020 Олимпиадаси рейтинги учун 1400 очко ишлади.
Янада кўпроқ дзюдо ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)