Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 2-турида «Боруссия Д» клуби сафарда «Кёльн» клубини 3:1 ҳисобида енгди.
Учрашувда Дортмунд клубининг 19 ёшли футболчиси Жейдон Санчо 1 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.Жейдон мавсум бошидан бери 4 та расмий ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Opta хабарига кўра, Санчо (19 ёш 151 кун) Бундеслига тарихида 15 та гол урган энг ёш футболчига айланди. У 1967 йилдан Хорст Каппел томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)