АҚШ Давлат департаменти Гренландияда мамлакатнинг бош консулхонасини очиш таклифи ҳақида Конгрессга хат юборди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Хабарда айтилишича, Давлат департаменти бош консуллик очиш ташаббусини АҚШнинг Арктикадаги иштирокини кенгайтириш режалари билан изоҳлаган.
Гренландияда Америка Бош консуллиги биринчи марта 1940 йилда Дания фашистлар томонидан босиб олинган пайтда очилган ва 1953 йилда ёпилган. АҚШ янги Бош консулликни 2020 йилда орол пойтахти бўлмиш Нуукда очишни режалаштирмоқда. Унинг ҳудуди Дания қироллиги таркибига киради ва кенг автономияга эга.
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни The Wall Street Journal Трамп АҚШнинг Арктикадаги ўрнини кучайтириш мақсадида Гренландия оролини сотиб олмоқчилигини маълум қилганди. Аммо Дания бош вазири Метте Фредериксен қироллик таркибига кирувчи Гренландиянинг сотилиши имкониятини қатъий рад этган. Трамп маъмурияти Гренландияга муддатсиз эгалик қилиш учун Данияга ҳар йили 600 миллион доллар тўлаб туришга ҳам тайёр бўлган.
Изоҳ (0)