АҚШ президенти Дональд Трамп Америка компанияларини зудлик билан Хитой ўрнига бошқа муқобил жой топишга ва ўз бизнес ва ишлаб чиқаришларини мамлакатга қайтаришга чақирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
АҚШ президенти бу орқали Хитой ҳукумати томонидан Америка товарларига жорий этиладиган бож тўловларига жавоб қайтармоқчи.
«Мамлакатимиз узоқ йиллар давомида аҳмоққа ўхшаб Хитой сабаб триллионлаб доллар йўқотиб келди. Улар ҳар йили миллиардлаб доллар турадиган бизнинг интеллектуал мулкимизни ўғирладилар ва бу ишни давом эттирмоқда. Мен бунга йўл қўймайман», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларга «Хитой керак эмас», чунки усиз мамлакатга «анча яхши бўлган». Шунингдек, Трамп Америка компанияларига Хитойнинг ўрнига бошқа бир давлат топишни «буюришини» маълум қилган.
Аввалроқ, Хитой Америка товарларига йиллик 75 миллиард доллар қўшимча бож жорий этилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)