Хитой Молия вазирлиги АҚШнинг беш мингдан ортиқ турдаги товарига қўшимча йилига 75 миллиард долларлик товар учун бож жорий этиш бўйича қарорни қабул қилди, деб хабар беради Meduza.
Вазирлик сайтида маълум қилинишича, ушбу қарор АҚШ ҳукуматининг шу турдаги қарорига жавоб тарзида қабул қилинган. 5 ва 10 фоизли божлар икки босқичда жорий этилади: 2019 йилнинг 1 сентябридан ҳамда 15 декабридан. Шунингдек, Хитой Америка автомобилларига 25 фоизли божларни жорий этишни режалаштирмоқда.
АҚШ ва Хитой савдо уруши фонида Америка фонд биржаларининг индекси пасайишни давом этмоқда, Брент маркасидаги нефть нархи бир баррели учун 58,35 долларгача тушиб кетди.
Август ойида АҚШ ва Европа давлатларининг асосий фонд индекслари юан 11 йиллик минимумига эришгач, 2—3 фоизга тушиб кетганди. Дональд Трамп Хитой ҳукуматини валюта билан манипуляция қилишда айблаган эди.
Изоҳ (0)