Американинг Apple корпорацияси сентябрь ойида учта янги iPhone смартфонларини тақдим этади, деб хабар беради Bloomberg.
Тахминларга кўра, янги смартфонлар Pro iPhone деб номланади. Қурилмаларга қамрови кенг бўлган қўшимча камера ва анча кучли А13 процессори ўрнатилади. Бундан ташқари янги iPhone’лар модернизациялашган Face ID тизими билан жиҳозланади, шунингдек, OLED дисплейи янгиланади. Бироқ шунга янгиликларга қарамай қурилма 5G мобил стандартини қўллаб-қувватламайди.
Таъкидланишича, янги смартфонлар iPhone XS, iPhone XS Мах ва iPhone ХR’ларнинг ўрнини эгаллайди.
Шу билан бирга компания 16 дюймли экранга эга МаcBook Pro’нинг янгиланган версиясини ҳамда «яхшиланган фотокамера ва кучли процессорга эга» янги iPad Pro’ни тақдим этади.
Изоҳ (0)