Интернетда Apple компанияси ходимлари қўлида кўзга ташланган янги iPhone XI смартфонининг «жонли» сурати пайдо бўлди. Бу ҳақда «UfacityNews.ru» хабар берди.
Суратда учбурчак қилиб жойлаштирилган 3 та камерага эга iPhone XI’нинг орқа томонини кўриш мумкин. Қурилма устида эса Apple логотипи жойлашган. Хабарда таъкидланишича, агар сурат сохта бўлмаса, бу янги смартфоннинг биринчи «жонли» суратидир.
iPhone смартфонлари 11 авлодининг расмий тақдимоти 2019 йилнинг кузида бўлиб ўтади. Apple аввалги смартфонлар катталигида бўлган учта янги моделларни намойиш этиши кутилмоқда. iPhone XI ва iPhone XI Max каби катта моделлар учта камерали, кичиги эса икки камерали бўлади.
Изоҳ (0)