Мутахассислар Москваликлар энг кўп таъмирлайдиган смартфонларни маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Аниқланишича, iPhone 6, 5S, 5 ва 6S смартфонлари энг кўп бузилади. Apple смартфонлари таъмирлаш учун берилган барча телефонларнинг учдан бири (33 фоиз)ни ташкил этган. Ундан кейиги ўринда хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг Samsung A5, S3 ва A3 смартфонлари (27 фоиз) эгаллаган.
Таъмирлаш учун энг кам берилган телефонлар Huawei Nova 2, Honor 8, Xiaomi Redmi Note 4 ва Redmi 4Х смартфонлари деб топилди.
Қайд этилишича, таъмирлашга берилган Хитой бредларининг улуши ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошган.
Телефонларнинг таъмирга берилишининг асосий сабаби Apple смартфонларида — батареянинг ишдан чиқиши (30 фоиз ҳолларда), Хитой брендларида — экран синиши (56 фоиз ҳолатда) деб топилган. Samsung телефонларида эса кўпинча корпус алмаштирилиши талаб этилади (20 фоиз).
Изоҳ (0)