Хитойнинг Xiaomi компанияси янги Black Shark 2 Pro ўйин учун мўлжалланган смартфонини тақдим этди. Мазкур қурилма дунёдаги энг кучли смартфон дея эътироф этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Янги девайс саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 855 Plus процессори ҳамда 12 гигабайт тезкор хотира билан жиҳозланган. Ички хотираси эса 128 дан 256 гигабайтгача.
Шунингдек, янги қурилмага 6,39 дюймли AMOLED дисплейи ҳам ўрнатилган бўлиб, ҳар бир босишлар тезлиги 34,7 миллисонияни ташкил этади. Шу билан бирга бармоқ изи сканери дисплейга ўрнатилган.
Бундан ташқари смартфон 48+12 мегапикселли асосий камера ҳамда 20 мегапикселли фронтал камера билан жиҳозланган. Аккумулятор сиғими 4000 мА/соат.
2 августдан сотувга чиқадиган янги смартоннинг нархи 435 доллардан 508 долларгача бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)