Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 14 август куни Ўзбекистон автоташувчиларига қайтишда мамлакат портларида юкларни ортиш ҳуқуқини берувчи қарорни имзолади, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу чоралар 2017 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия республикасига ташрифи чоғида имзоланган Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалий тадбиқ этиш доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)