20 август куни соат 12:42 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Чилонзор 12-дахаси 6-уй олдида ҳаракатланиб кетаётган Volkswagen русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, деб хабар беради ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.
Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси юборилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 12:49 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:54 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида юк автомобили тўлиқ ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)