Молия вазирлиги давлат бюджетининг шаффофлигини таъминлаш ва уни барча фуқаролар учун очиқ кўринишда тақдим этиш бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Вазирликнинг расмий сайтида қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилиши кўзда тутилган:
- давлат бюджетининг даромад ва харажатлари тўғрисида;
- давлат харидлари тизимида тузилган шартномалар тўғрисида;
- вазирликлар ва идораларга ажратилган маблағлар тўғрисида ҳисобот;
- турли соҳага ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берилади.
Openbudget.uz электрон портали давлат бюджетининг ижроси, унинг параметрлари, таркибий қисмлари ва прогноз кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим қилади.
Шунингдек, портал фуқароларга маҳаллий бюджетлар харажатлари йўналишини белгилашда бевосита қатнашиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)