Покистонда бир марталик пакетлар тақиқланди, деб хабар бермоқда National Geographic.
Мамлакатда ҳар йили камида 55 миллиардта бир марталик пакет ишлатилади. Уларнинг кўпчилиги фойдаланиб бўлинганидан кейин ахлаттепаларга ташланади, шунингдек, пляжларда, кўчаларда ва ўрмонда қолади.
«Полиэтилен пакетлар энди тақиқланди. Улардан касалхона эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин, бунинг учун улар вазирликка утилизация режасини тақдим этиши керак», — деди Иқлим ўзгариши масаласи бўйича вазирлик мансабдори Ҳаммад Шамимий.
Пластик пакетлардан фойдаланганлик учун Покистон фуқароларига 70 доллар миқдоридаги жаримага солиниши мумкин.
Изоҳ (0)