Олмаоталик Бекзат Муханова wing walking’ни ўзлаштирган биринчи қозоғистонлик аёл бўлди, деб ёзади Tengrinews. У парвоз қилаётган самолётнинг қаноти бўйлаб юриб ўтди ва буни видеога олди.
27 ёшли Бекзат уни бундай жасоратга Tesla ва SpaceХ компаниялари асосчиси Илон Маскнинг самолёт қанотида олинган фотосурати илҳомлантирганини айтди.
«Аммо у самолёт қанотида сайр қилмаган, шунчаки парвоз қилган. Яъни уни ерда самолётга боғлаб, у билан бирга парвоз қилишган, трюклар бажаришган ва яна ерга қўнишган», — деди қиз.
Бекзат эса самолёт баландликка чиққанидан кейин эҳтиёт арқони тақиб олган ҳолда йўловчи кабинкасидан чиқиб, самолётнинг тепа қанотига кўтарилган ва иккала қанот бўйлаб сайр қилган.
Бунинг учун у АҚШда самолёт қанотида сайр қилиш — wing walking’ни ўргатувчи Mason Wing Walking академиясида ўқиб келган.
https://www.instagram.com/p/B1OmcITHrKu/
Изоҳ (0)