2016 йилда Нормандияда узунлиги 1 километрга тенг қуёш батареяларидан иборат дунёдаги биринчи йўл ётқизилган эди. Уч йил ўтиб, лойиҳа инқирозга юз тутди, деб ёзади National Geographic.
2800 квадрат метр майдонни эгаллаган фотоэлектрик панеллар бузилиб, сочилиб кета бошлаган.
Йўл суткасига 767 киловатт-соат қувватга эга энергия ишлаб чиқариши кўзда тутилган эди, аммо кутилган ҳажмнинг ярмига ҳам эришилмаган.
Йўлни қуриш Францияга 5 миллион еврога тушган эди. Беш йил давомида минг километр йўлни қуёш батареялари билан қоплаш режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)