АҚШнинг Огайо штатидаги дарёда болалар чўмилаётган вақтда улкан тимсоҳ уларга яқин келди, деб ёзади Forum Daily.
Бантас-Форк дарёсида чўмилаётган болаларни дарё узра ўтган кўприкдан кузатаётган катталар 7,5 фут (2,3 метр) узунликдаги тимсоҳни кўриб қолгач, болаларга қичқириб, сувдан чиқишни буюрган, сўнг «топилма» ҳақида тегишли органларга хабар берган.
Огайо табиат ресурслари департаменти офицери кейинроқ воқеа жойига келиб, кузатиш учун микрочипи ёки импланти бўлмаган ҳайвонни отиб ташлаган.
Тимсоҳнинг оғирлиги 77 килограммдан ошган. Мурдасини текшириш учун Огайо қишлоқ хўжалиги департаментига етказилган.
https://www.facebook.com/HilltopEquestrianCenter/posts/2704127356306732
Изоҳ (0)