17 август куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги тўйда юз берган теракт жавобгарлигини ИШИД ўз зиммасига олди, деб хабар берди «ТАСС».
Тўйда худкуш-террорчининг ўзини портлатиб юбориши оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани юз берган ҳодисани қоралади ҳамда вазиятни таҳлил қилиш, келгусида аҳоли хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказишга қарор қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)