Калифорниялик нейрожарроҳ ўз беморларини уларга кучли оғриқ қолдирувчи дориларнинг катта дозасини ёзиб бериш йўли билан ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди, деб ёзади Daily Mail.
72 ёшли Томас Келлер тўртта қотилликда, кексаларга шафқатсиз муносабатда бўлганликда ҳамда тўртта ҳолатда опиоидларни қонуний мақсадсиз тайинлаганликда айбланмоқда. У беморларга бир мартада ичиш учун 180 дан 300 тагача таблетка ёзиб берган.
Келлер беш кишининг ўлимига алоқадор деб ҳисобланмоқда. Уларга «Викодин», «Оксикодин» ва «Морфин»ни қабул қилинган тиббий амалиётдан бир неча баробар ортиқроқ миқдорда тайинлаган.
Ушбу иш доирасида у 45 йилгача муддатга қамалиши мумкин.
Изоҳ (0)