Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро М.Ф.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари амалдаги тартибларга асосан ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хонадоннинг эски ошхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 стволли, 12 калибрли ов қуроли яширилгани аниқланди.
Шунингдек, кўздан кечириш давомида ҳовлидаги дарахатларга қуритиш мақсадида илиб қўйилган ҳамда трактор ғилдираклари орасига яшириб қўйилган кўкнори ҳашаклари ва бошоқлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Уларнинг умумий оғирлиги эса 2,2 килограммни ташкил этди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)