Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йил 17 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи Рустам Акалаев ва бош гематологи Ҳамида Казакбаева «Кошелевский посад» корхонасида ишлаган ва июль ойида заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилиб, ҳозирдан даволанишни давом эттираётган 48 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатиш учун Самара вилоятига учиб кетади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Маленькая Сизрань»

Фото: «Маленькая Сизрань»

4 нафар оғир аҳволда бўлган жабрланувчи (Оғабек Артиков, Исломбой Қўчқоров, Фарҳод Ҳайитов, Омонбой Рўзимов) 16 август куни даволанишни давом эттириш учун Россия ФВВнинг махсус самолётида Москва шаҳридаги Гематология тиббий тадқиқотлар марказига олиб келинди. Россия пойтахтида уларни Ўзбекистон элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси ходимлари кутиб олди.

44 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамон Самара вилояти клиник шифохонаси ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди