• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи модернизацияси учун 553 млн доллар ажратилади

    2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда матбуот брифингида завод директорининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Мустафоев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 1997 йилда асос солинган завод илк бор технологик жиҳатдан янгиланади. Шунингдек, йилига 2,5 миллион тонна нефть ва газ конденсати қайта ишланади. 1,2 миллион тонна «Евро-5» стандартидаги бензин, 200 минг тонна авиакеросин, 750 минг тонна дизел ёқилғиси ва 30 минг тонна мазут ишлаб чиқаришга эришилади.

    Углеводород хом ашёси ҳажми ортидан нефтни қайта ишлаш заводи бандлиги 62.2 фоизни ташкил этган. Шу боис, заводни модернизация ва қайта қуриш мақсадида давлат аҳамиятига молик еттита йирик лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мутахассисларнинг айтишича, бу лойиҳалар уч босқичда бажарилади. Биринчи босқичда жорий йилнинг ўзида ишлаб чиқариш ҳажмининг 20 фоизи Евро-4,5 стандартлари ва 80 фоизи Евро-3 стандарти талабларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади. 2019—2022 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичнинг амалга оширилиши натижасида Евро-4, Евро-5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли АИ-91, АИ-93, АИ-95 автобензинларни ишлаб чиқариш ҳажми ортади ва 100 фоиз Евро-5 стандарти бўйича дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади.

    Учинчи босқич эса 2024-2025 йилларга мўлжалланган. Бунда қайта ишлаш ҳажмини 79 фоиздан 95 фоизгача, очиқ тусдаги маҳсулотлар ҳажми эса 77 фоиздан 92 фоизгача ошади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш учун компания томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш имконияти ишлаб чиқилган. «Казмунайгаз» МК АЖ компанияси ва «СКЕ&C» компанияси томонидан тайёрланган модернизация концепцияси орқали ишлаб чиқариш қувватини 4 миллион тоннага етказиш кўзда тутилмоқда.

    — Жанубий Кореянинг СК Engineering & Construction (СКЕ&C) компанияси заводни модернизация қилади. Ўз ўрнида, завод Марказий Осиёдаги илк экологик жиҳатдан тоза нефть маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлайди. Мазкур модернизация ишлари бензин, дизел ёқилғиси каби маҳсулотлар сифатини яхшилаш имконини яратади, — деди Бахтиёр Мустафоев.

    17.08.2019, 15:40   Изоҳ (0)   13956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ҳарбий алпинистлар Эльбрусни, ҳарбий разведкачилар эса Тар чўлини забт этди (фото)

    17.08.2019, 15:10

    Сирдарёда 36 минг ҳашарчига мўлжалланган 90 та дала шаҳарчаси ташкил этилади

    17.08.2019, 14:30

    Қуръони каримнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди

    17.08.2019, 13:35

    ССВ бош токсикологи ва гематологи заҳарланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш учун Самарага йўл олди 

    17.08.2019, 12:55

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилмоқда

    17.08.2019, 11:05

    Халқ талими вазири ўқитувчиларни умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чақирди

    17.08.2019, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.