Сирдарё вилоятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳомийлигида вилоятнинг 8 та туманида 36 минг ҳашарчига мўлжалланган 90 та «Дала ҳашарчилар шаҳарчаси» ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Боёвут туманида 20 та, Гулистон туманида 15 та, Сайхунобод туманида 23 та, Сирдарё туманида 23 та ва Ховос туманида 9 та дала ҳашарчилар шаҳарчаси барпо этилади. Шаҳарчанинг ҳар бирида кўнгилли ҳашарчилар ётоқхоналари, маданият, тиббиёт хонаси, компьютер хоналаридан тортиб ошхона, омборхона, ювиниш хоналаригача бўлади.
Ҳашарчиларга бу ерда ҳудди меҳмонхоналардагидек хизмат кўрсатилади.
Хабарда айтилишича, палаткали ётоқхоналарда янги чойшаб, кўрпа-ёстиқ, юмшоқ ўриндиқларларгача жиҳозлаб қўйилган. Ушбу палаткаларда видеопроектор, бадиий адабиётлар, стол ўйинлари билан жиҳозланган маданий дам олиш чодирлари ҳамда зарур техникалар (компьютер, принтер) ва стационар мобил алоқа билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Ҳашарчилар учун юқори тезликда ишловчи интернет, Wi-Fi тармоқлари ҳам ишга туширилади.
Изоҳ (0)