• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ким бўлса бўлсин, Нетаньяху бўлмасин!» Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Туркия: Нима учун Эрдўғон Россия томон юз тутди?

    The Financial Times нашри эълон қилган мақолада Туркия президентининг Россия билан қурол етказиб бериш борасида тузган битими унинг НАТОдаги мавқеига ва АҚШ билан муносабатларига путур етказадими ёки Туркиянинг таваккалчиликка асосланган бу сиёсий қадами ўзини оқлайдими, деган савол қўйилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Америкалик амалдорлар ва таҳлилчилар Туркия Россиядан қурол сотиб оладиган бўлса, Дональд Трамп Туркиянинг мўрт иқтисодиётига молиявий жазо чоралари киритишидан огоҳлантириб келаётган эди. Аммо кейинги ҳафталарда Анқарага 30 дона ракета ташувчи учоқ ва уларга тегишли жиҳозлар олиб келинган бўлса-да, жазо чоралари жорий этилмади. Бу таҳлилчиларни ажаблантирмай қолмади. Эрдўғоннинг авантюраси ҳозирча иш бермоқда.

    Айни пайтда кузатувчилар Туркия НАТОнинг ашаддий рақиби Россия билан 2,5 миллиард долларлик битим тузгани жавобсиз қолаверадими ёки жазо чоралари кейинроқ амалга кирадими, деган савол устида бош қотирмоқда. Вазиятни Трампнинг жумбоқли сиёсати ҳам чигаллаштириб юборди. Ёдингизда бўлса, ўтган ёзда АҚШ ҳукумати америкалик руҳоний Эндрю Брансоннинг ҳибсга олиниши ортидан Анқара билан мунозарага киришган, бу баҳс ҳаттоки Туркия молиявий бўҳронга учрашига олиб келишига бир бахя қолганди. Орадан бир йил ўтиб, Трамп Эрдўғон Америка Патриот тизимини сотишни истамагани учун C-400 ни сотиб олишини ҳам маъқуллаб чиқди. Шунга қарамасдан, ҳатто президент Трамп Эрдўғон тарафида бўлса ҳам, бу вашингтонлик сиёсатчилар назарида Туркия Москва томон юз тутишининг салбий оқибатларини бартараф этолмади. Пентагон Туркияни F-35 дастуридан чиқариб бўлди, бу эса турк армияси учун янги оғриқли муаммоларни келтириб чиқариши тайин. Боз устига, АҚШ Конгресси Эрдўғонга қарши кайфиятда ва Анқаранинг Москва билан яқинлашувини жазосиз қолдирмаслик учун барча чораларни кўради.

    Эрдўғон Туркиянинг ўта муҳим геосиёсий майдонда ўрнашгани мамлакатни АҚШ ҳукуматининг жазо чораларидан қутқаришини доимо таъкидлайди. АҚШда эса унинг бу таъкиди кулги остида. Бироқ Осакада ўтган G20 саммитда АҚШ ва Туркия президентларининг учрашуви Эрдўғон ҳақлигини исботлаб қўйди. Трамп Эрдўғон тарафини олгандай «Анқарага мудофаа учун ракета тизими керак эди, шу боис у Россияга мурожаат қилган. Бошқа йўл ҳам йўқ эдику», деб айтди. Мазкур баёнотнинг эртасига ҳукуматга яқин Сабаҳ нашри «ҳеч қандай жазо чоралари бўлмайди», деб бонг урди. Вашингтонлик сиёсатдонлар ҳангу манг бўлиб қолди. Филадельфия ташқи сиёсат масалалари тадқиқот институтининг Яқин Шарқ масалалари бўйича дастури раҳбари Аарон Стейн «Эрдўғон билан ўтказилган матбуот анжуманида Дональд Трамп ақлдан озди», деб айтди.

    Икки ҳафтадан кейин C-400 нинг дастлабки қисмлари Анқарага олиб келинди. Эрдўғон мазкур воқеани «Туркия тарихидаги энг манфаатли савдо битими», деб олқишлади. Бир ойдан кўп вақт ўтяптики, иқтисодий жазо чораларидан асар ҳам йўқ. Айрим сиёсатчилар назарида АҚШ Туркияни Сурия шимолидаги курдларга ҳужум уюштирмаслиги учун шу тариқа тизгинда тутиб турибди. Пентагон эса буюртма қилинган 100 дона F-35 қирувчисини Туркияга сотишдан бош тортди. Бу учоқлар учун Туркияда ишлаб чиқарилаётган қисмлар ҳам энди АҚШ томонидан харид қилинмайди. Бу Туркиянинг ривожланиб бораётган ҳарбий саноатига катта зарбадир. Улар мазкур битим бўйича 12–15 миллиард доллар маблағни қўлга киритишни мўлжалга олиб ҳам қўйган эди. Туркия қуруқ қолди.

    Бунинг янада жиддийроқ оқибати – Туркия ҳарбий ҳаво кучларининг келажакдаги ҳарбий амалиётларда таянчи бўлиши кутилаётган учоқларсиз қолди. F-35 дан маҳрум бўлган Анқара НАТО ҳарбий амалиётларида қатнаша олмаслиги ҳам мумкин. Трамп ҳам Эрдўғонни, қанчалик истамасин, ҳимоя қила олмай қолиши ҳам мумкин. Конгрессдаги республикачилар ҳам, демократлар ҳам Туркиядан ғазабда. Улар президент Трампни Туркияни жазолашга мажбур қиладиган қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Конгресс сентябрь ойида таътилдан қайтгач, агарда вакиллар палатасининг учдан икки қисми мазкур қонунни тасдиқлаб овоз берса, Трамп вето қўя олмай қолади. Воқеалар жадал ривожланиб бормоқда.

    Исроил: Сайлов арафасида

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    17 сентябрдаги парламент сайлови яқинлашгани сари Исроилда сиёсий тартибсизликлар авж олмоқда, деб ёзади «Яқин Шарқ сиёсати бўйича кенгаш» веб-нашри. Кечаги амалдорлар ўз сиёсий раҳбарларига қарши бош кўтармоқда, янги ажралиб чиққан гуруҳлар сайловчилар орасида обрў қозониш учун мурожаатномалар йўлламоқда. Исроиллик сиёсий шарҳловчилар ва кузатувчилар назарида бундай мурожаатлар замирида бир нарса ётибди, у ҳам бўлса узоқ муддат ҳокимият тепасида қолаётган бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ҳокимиятига чек қўйиш. Икки ой аввал Либерманнинг Нетаньяху бирлашмасига қўшилмаслик ҳақидаги қарори 2019 йилда иккинчи сайловга сабаб бўлиб, бир қатор сиёсий жараёнларни ҳаракатга келтириб юборди.

    Кейинги беш ҳафта ичида ўтказилган ижтимоий сўровлардан бири Нетаньяху сайловда Либермансиз ғалаба қозона олмаслигини кўрсатди (Авигдор Либерман Исроил Кнессети депутати, собиқ мудофаа вазири ва «Исроил – бизнинг уйимиз» партияси етакчиси – «Дарё»). 17 сентябрдаги сайлов натижалари шундай якун топадиган бўлса, Исроил ички сиёсатида ғалати ўзгаришлар, кутилмаган битимлар ва янги иттифоқлар вужудга келиши мумкин.

    Нетаньяхунинг Jerusalem Post’даги Иси Лейблергас сингари ҳимоячилари наздида, Нетаньяху сайловда ютқазадиган бўлса, Исроил заифлашиб қолади. Оқ-кўклар етакчиси Бени Ганзда мамлакатни бошқариш учун етарлича раҳбарлик малакаси йўқ. Шундай экан, Бени Ганз Нетаньяху каби Трамп ва Путин ўртасидаги таранг дипломатик йўлакдан муваффақиятли ўта олишини шубҳа остига олмоқда. Ганзда на харизматик сиёсатчилик, на-да сиёсий раҳбарлик иродаси мавжуд эмас. У муҳим қарорлар қабул қилиш керак бўладиган кейинги 12 ой ичида мамлакатни самарали бошқара оладими? Ганз номзоди маъқул келмаса, Исроилдаги сиёсий гуруҳларнинг қай бир етакчиси мамлакатни бошқара олади? Шундай саволлар гирдобида қолиб кетган сайловчилар, ўзлари хоҳламаса-да, яна Нетаньяхуни бош вазирликка ягона муносиб номзод деб ҳисобламоқда. Нетаньяхуни аксар исроилликлар ёқтурмаса ҳам, улар учун Нетаньяху мамлакатни бошқара оладиган ягона сиёсатчидир.

    Сви Саданнинг Israel Today нашрига ёзган очиқ хатидаги «ким бўлса бўлсин, Нетаньяху бўлмасин» каби чақириқлари шиор бўлиб, янги иттифоқлар тузилиши, ҳокимиятдан ҳайдалгандан бери сиёсий бўшлиқда қолиб келаётган собиқ бош вазир Эхуд Барак кабиларга янги имкониятлар берилиши имкониятини қувватлантиряпти. Эхуд Баракнинг сиёсат оламига ноғора чалиб кириб келаётгани Нетаньяхуни ағдаришни ният қилганидан дарак. Шу воқеалар фонида ҳаммани танқид қилиниши сиёсий партиялар Эхуд Баракка қўшилишига олиб келмоқда. Аммо охирги ижтимоий сўровлар натижалари Эхуд Баракнинг оқ-кўклар билан иттифоқда ҳам ғалаба қозониш имконияти пастлигини кўрсатди.

    Нетаньяхунинг собиқ иттифоқдоши Авигдор Либерман сўл-марказчиларнинг умиди бўлиб турибди. У Нетаньяху билан тузилган иттифоқдан чиқди, унга қарши сиёсий курашни бошлади, Исроилни дунёвий давлат сифатида кўриш истаги унинг обрўсини ошириб юборди.

    Нетаньяху марказчиларнинг ва сўл-марказчиларнинггина эмас, ўнгларнинг ҳам ҳужумига учрамоқда. Ўнглар наздида Нетаньяху Фаластин давлатини тузишни назарда тутган Осло битими имзоланишига розилик бергани учун ҳам айбдор. Ўнглар бирлашмасининг етакчиси Айлет Шахед сайловчилар эътиборини қозониш учун синовлардан ўтиши лозим. Улар шу пайтгача ўтказилган сайловларда ғалаба қозонолмай келади.

    Хуллас, Исроил ички сиёсати айни вақтда интригага бой. Ким ғалаба қилиши 17 сентябрь санасида маълум бўлади.

    Дунё иқтисодий бўҳронларининг янги белгилари

    Иқтисодий ўсиш суръатининг пасайиши ва савдо соҳасидаги таранглик дунё иқтисодиёти босим остида қолиши хавфини тобора кучайтирмоқда. 14 август санасида бу барча молиявий бозорларда сезилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гап шу кунда Уол-Стритдаги акциялар нархи кескин тушиб кетиши ҳақида кетмоқда. Облигациялар бозоридаги вазият АҚШ иқтисодиётига огоҳлантириш бўлдики, бу облигациялардан фойдани мисли кўрилмаган даражада пасайтирди.

    Пайшанба куни Осиё бозорларида котировкалар пасайиши немис иқтисодиётидаги рецессия ва Хитой иқтисодининг сўнгги 17 йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этгани манзарасида юз берди.

    Узоқ вақт мобайнида иқтисодиёти ва саноати қудратли саналган АҚШ ва Хитойдаги муаммолар Трамп бошлаган савдо уруши икки мамлакат учун ҳам бирдек кучли зарба бўлганидан дарак. АҚШдаги Merrill Lynch сармоя банки экспертлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳамда автомобиль савдосининг камайиши туфайли АҚШда яқин вақтлар ичида рецессия бардавом бўлиб қолишини учга бир нисбатда баҳоламоқда.

    Бундай ларзалар савдо урушининг таъсири ҳажминигина кўрсатиб қолмай, Трампнинг бу урушни олиб бориш сиёсатига ҳам салбий таъсир этади.

    Пекин билан савдо уруши бошланган 2018 йилда президент Трамп томонида кучли иттифоқчи – АҚШ иқтисодиёти турган эди. 2018 йил баҳорида Хитойга қарши божлар киритилиши вақтида АҚШ иқтисодиёти Трамп президент бўлган даврдан бери энг юқори чўққисига етиб, ўша кезларда чораклик ўсиш 3,5 фоизни ташкил этганди.

    Лекин ўсиш пасая бошлади: ўтган чоракда ўсиш суръати 2,1 фоизни ташкил этган бўлса, кейинги чоракда бу миқдор янада пастроқ бўлади. Сешанба куни президентнинг Хитой маҳсулотлари импортига божларни пасайтириш борасидаги қарори америкалик истеъмолчиларга етказиладиган зарарни бир бўлса-да юмшатиш истагидандир. АҚШ федерал захира банки кейинги 10 йилда биринчи марта фоиз ставкаларини пасайтирди ва бу билан савдо соҳасидаги зўриқиш ҳамда дунёдаги иқтисодий ўсиш суръатининг пасайиши билан юзага келган таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган сиёсат бўлди. Яқин орада фоиз ставкалари янада пасайтирилишини кутиш мумкин.

    14 август куни биржалар ёпилганидан бир неча соат ўтгач, Трамп Twitter’да «кучайиб бораётган савдо урушида келишув учун имкониятлар борлиги»ни ёзди. «Хитой томони ҳам келишувни истайди, бунинг учун аввало Пекин Гонконг билан муроса қилиб олсин», деб пост қолдирди президент.

    Трамп юқори иқтисодий кўрсаткичларга ишора қилар экан, бу унинг ютуғи эканини ва бу ютуқлар 2020 йилда қайта сайланишо учун асос бўлишини таъкидлади. Чиндан ҳам кўпгина кўрсаткичлар юқорилигича қолмоқда. Ишсизлик даражаси 3,7 фоиз бўлиб туриши АҚШ тарихидаги энг паст кўрсаткичдир, истеъмолчиларнинг ишонч даражаси эса ўта юқори.

    Қолаверса, АҚШ бошқа йирик давлатларга қараганда иқтисодий ларзалардан кўпроқ ҳимояланган, чунки унинг экспорти ялпи ички маҳсулотнинг 12 фоизини ташкил этади. Германия ва Хитой эса ташқи савдога боғлиқ.

    Экспортга Германия ишлаб чиқариш ҳажмининг ярми, Хитой ишлаб чиқаришининг бешдан бир қисмига тўғри келади. Шунга қарамасдан, АҚШ иқтисодиётида фаол ўсиш пасайиб бораётгани кузатилмоқда.

    Германия банки молиявий таҳлилчилари ҳам Германия иқтисодиёти қисқариб бораётганини башорат қилмоқда. Мисол тариқасида немис автоконцернлари – Volkswagen, BMW ва Daimler’ларнинг Хитой автомобиль бозоридаги фойдаси камайган. Савдо уруши оқибатларидан азият чекаётган хитойликлар қиммат турадиган автомобилларни сотиб олишни камайтирган.

    Тадқиқот натижаларига кўра, АҚШдан кейинги ўринда турадиган Хитой, Германия, Япония ва Буюк Британияда ҳам ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда. Натижада алюминий, мис ва пўлат ишлаб чиқарадиган компанияларнинг даромади сезиларли равишда камайган.

    Саноат ишлаб чиқаришдаги тушкунлик дунё иқтисодиёти ҳам тушкунликка учрайди дегани эмас. Саноат ишлаб чиқариши бундай тушкунликни 2016 йилда бошдан кечирган. Бунга Хитой сармоя бозоридаги нархлар пасайиши ва нефть нархи тушиб кетиши сабаб бўлганди. Саноатдаги бу тушкунлик АҚШ ва бутун дунёга салбий таъсир ўтказган. Лекин ҳали катта ҳажмдаги рецессия бошланмади, сабаби нефть нархи кўтарила бошлади ва марказий банклар рецессиянинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриб қўйди. Бу сафар вазият қандай тус олиши номаълум.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    17.08.2019, 10:29   Изоҳ (0)   47897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда икки нафар мулла жинсий тажовузда айбланди

    17.08.2019, 09:17

    Қозоғистонлик аёл икки ой фарқ билан эгизакларни дунёга келтирди

    16.08.2019, 22:30

    Америкаликларнинг учдан бир қисми оммавий отишмалардан қўрқиб, жамоат жойларига бормай қўйган

    16.08.2019, 22:27

    Путин 233 кишининг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга «Россия қаҳрамони» унвонини берди

    16.08.2019, 22:14

    Олмаотада бир миллионта дарахт экилади

    16.08.2019, 21:18

    Канадада аёл 1,5 км баландликдан қулаб, омон қолди

    16.08.2019, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.