Америка психология ассоциацияси ва Harris Poll томонидан ўтказилган янги сўров натижаларининг гувоҳлик беришича, вояга етган америкаликларнинг учдан бир қисми оммавий отишмалардан хавфсираш туфайли маълум жойлар ёки тадбирларга боришдан қочади. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Огайо штатининг Дейтон ва Техас штатининг Эль-Пасо шаҳарларида юз бериб, 31 кишини ҳаётдан олиб кетган оммавий отишмалардан кейин эълон қилинган сўровнома америкаликларнинг аксарияти — 79 фоизи оммавий отишмалар билан боғлиқ стрессни ҳис қилишини кўрсатди.
Жамоатчилик тадбирлари, савдо марказлари, мактаблар ва кинотеатрлар америкаликларда оммавий отишмалар билан боғлиқ қўрқув уйғотадиган жойлар рўйхатида юқори ўринларни эгаллади.
Изоҳ (0)