Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кузда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир миллионта дарахт экилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Бакитжан Сагинтаев ўз Instagram’ида маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

Фото: Instagram/сагинтаев.б

Фото: Instagram/сагинтаев.б

«Шаҳримизни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича мажлис ўтказдим. Ҳозир Олмаотада 2,2 миллионта дарахт бор, аммо уларнинг 550 мингтаси авариявий ва касал ҳолатда. Кузда уч йиллик Jasyl Almaty лойиҳасини амалга оширишни бошлашни таклиф қиламан, унинг доирасида бутун шаҳар бўйлаб бир миллиондан кам бўлмаган дарахт экилади», — деб ёзди ҳоким.

Сагинтаевнинг таъкидлашича, янги микротуманлар, кўчалар, ҳовлиларни кўкаламзорлаштириш, бутун мегаполис бўйлаб аҳоли учун янги хиёбонлар, скверлар, боғлар, дам олиш ҳудудларини яратиш лозим.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда