Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 август куни Энергетика вазирлигида ОТБ билан давлат-хусусий шерикчилиги (ДXSҳ) шартлари асосида умумий қуввати 1000 мегаваттгача бўлган ҳамда тахминий лойиҳа қиймати 800 миллион АҚШ долларига тенг бир қатор фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Камида 100 МВт қувватли фотоэлектр станциясини қуриш бўйича биринчи синов лойиҳасини амалга ошириш жойи сифатида (ушбу битимга кўра) Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани танланган.

ОТБ ушбу битимга мувофиқ, маслаҳатчи сифатида иш юритади, лойиҳанинг концепцияси, молиявий модели, лойиҳавий-баҳолаш ҳужжати (ТЕО), электр энергияни харид қилиш тўғрисидаги битим (РФҚ) тайёрланишини ташкиллаштиради ҳамда энергетика соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда халқаро тендерни ўтказади.

Ушбу лойиҳа Энергетика вазирлиги томонидан ОТБ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДXSҳ ривожлантириш агентлиги кўмагида ва мувофиқлаштирилиши ёрдамида амалга оширилади. Лойиҳа амалга оширилишининг бошланиши 2021 йилга мўлжалланмоқда.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятида фотоэлектр станциясини қуриш тўғрисидаги битим шу йилнинг 18 июлида энергетика секторини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган давра суҳбати давомида имзоланди. Ушбу учрашувда халқаро ташкилотлар ва йирик хорижий компанияларнинг 150 нафардан зиёд вакиллари иштирок этди. Давра суҳбати давомида инвестицияларнинг энг йирик ҳажми янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш учун зарурлиги таъкидланди. Режага кўра, умумий қуввати 15 ГВт га тенг янги электр станциялар «фақат» мўлжалланаётган ҳажми 17,3 миллиард долларга тенг тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига барпо этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда Навоий вилоятида Халқаро молиявий корпорация (ХМК) томонидан амалга оширилаётган қуввати 100 МВт га тенг бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа юзасидан тендер таомиллари муваффақиятли ўтказилмоқда. 25 дан зиёд етакчи хорижий компаниялар тендерда иштирок этишга қизиқиш билдирди. Тендер ғолиби билан жорий йилнинг охирида ДXSҳ тўғрисида битим тузилиши мўлжалланмоқда.

ХМКнинг тендер таомилларини ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича тажрибага эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, бошланғич босқичда корпорация томонидан йирик энергетик лойиҳалар амалга оширилишини фаол қўллаб-қувватлаши зарурияти сезилмоқда.

2030 йилгача ДXSҳ бўйича қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Бунда уларнинг асосий қисми қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚЕМ) га тўғри келади. Шу жумладан, республиканинг бир нечта ҳудудида қуввати 5 ГВт гача бўлган фотоэлектр станциялари ва қуввати 1,7 ГВт га тенг шамол электр станциялари, шунингдек, Сирдарё вилоятида қуввати 2,6 ГВт га тенг иссиқлик электр станциялари қурилиши бўйича лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Санаб ўтилган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишга сарфланадиган харажатларнинг асосий қисми ХМК томонидан, шу билан бирга, бюджет ҳисобидан тўланадиган харажатларнинг бир қисми тендер ғолиби томонидан қопланади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249 сонли қарори билан белгиланган энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича вазифалардан келиб чиқиб, халқаро молия институтлари (ХМИ) уларни, айниқса, хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали, шу жумладан, ДXSҳ механизми воситасида амалга оширишда техник ва молиявий ёрдам кўрсатмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади