Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 13—16 август кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13—14 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13—15 августда 13-18, 16 августда 15-20 даража иссиқ бўлади, кундузи 13—14 августда 23-28, 15—16 августда 28-33 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13—15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 13 августда 30-35, 14—16 августда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13—15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 августда 18-23, 14—16 августда 15-20, кундузи 13 августда 30-35, 14—15 августда 25-30, 16 августда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13—15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 августда 20-25, 14 августда 18-23, 15—16 августда 15-20, кундузи 13 августда 32-37, 14—16 августда 29-34 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13—15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 августда кечаси 18-23, кундузи 30-35, 14—16 августда кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13—15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13—14 августда 12-17, 15—16 августда 10-15 бўлади, кундузи 13 августда 20-25, 14—16 августда 15-20 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда