Ёнғин Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда содир бўлди. Ёнғинда 1 нафар фуқаро вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, алангада хонадоннинг 20 кв.м. майдонидаги уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 30 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Олов маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин келтирган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)