Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида яшовчи 25 ёшли Р.С. исмли аёл 11 июль куни оилавий жанжал оқибатида қайнотаси, 62 ёшли Ф.Х.ни кетмон билан уриб, унга жароҳат етказган.
«Натижада Ф.Х. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С. исмли аёл ушланган», — дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этишларича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)