Ўзбекистон ҳудудидаги буюм ва озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида, йирик савдо мажмуалари ва дўконларда 10 августдан 10 сентябригача мактаб ярмаркалари ташкил этилади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, мактаб ярмаркаларининг 931 таси умумий ўрта таълим мактабларида, 293 таси аҳоли гавжум бозорлар ҳудуди ва атрофларида, 528 таси йирик савдо комплекси ва дўконларда ташкил этилмоқда.
Ўзбекистондаги барча мактаб ярмаркаларида 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви амалга оширилади.
Қайд этилишича, мактаб ярмаркаларини кенг ассортиментдаги ўқув қурол, кийим-кечак, поябзал ва зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар кенг жалб этилади.
Изоҳ (0)