Бухоро вилоятининг Когон туманида яшовчи 40 ёшли Д.Р.нинг ҳовлисидан 19 январь куни номаълум шахс икки бош қўйини ўғирлаб кетган.
Жабрланувчи ушбу ҳолат юзасидан орадан ярим йил ўтиб — 15 июль куни ИИБга мурожаат қилган. Шундан сўнг январдаги ўғрилик юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Когон тумани ‘Хўжа Якшаба’ маҳалласида яшовчи 40 ёшли Б.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган», — дея хабар бермоқда ИИВ.
Қайд этишларича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Вазирлик хабарида гумонланувчи жиноятдан ярим йил ўтиб қандай аниқланганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)