Тошкентнинг Чилонзор-19 мавзесида яшовчи 25 ёшли Г.З. 8 август куни «Хирмонтепа» маҳалласида ўзаро жанжал туфайли мавзедоши, маст ҳолда бўлган 40 ёшли V.С.нинг юзига уриб, жароҳатлаган.
«Натижада V.С. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 9 август куни вафот этган», — дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Г.З. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)