9 август куни соат тахминан 08:55 да Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» станцияси иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлган.
Бу эса, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизматининг қайд этишича, тормоз колодкасининг ўз-ўзидан автоматик тўхташига сабаб бўлган. Носозлик 5 дақиқада бартараф этилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент метрополитенининг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмаган.
Изоҳ (0)