Ўзбекистонда ўрнатилган янги электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларда оммавий норозилик юзага келтирмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи админстратори Лилия Николенко маълум қилган.
У шу кунларда оммавий равишда ўрнатилаётган электр ҳисоблагичлар ҳақида «мамлакат миқёсида кенг кўламли можаро» пайдо бўлаётгани ҳақида пост қолдирган ва истеъмолчилар эътирозларни тўплаб, умумлаштириб келтилган.
«2-5 баравар кўп ток емоқда»
Ялпи ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар аввалги ҳисоблагичларга қараганда 2,5 баравар кўп электр энергиясини сарфламоқда. Худди одамлар уйларига металл эритувчи печлар ўрнатган, оддий лампочкалар ўрнига эса прожекторларни ишлатишмоқда.
«Бўш квартирада электр энергиясини ким сарфламоқда?»
Бир ой давомида ҳеч ким яшамаган квартираларда ҳам ҳисоблагич 80—90 кВт сарфни кўрсатмоқда. Бу ҳаво учун ҳақ тўлашдир.
«Нимага ҳисоблагични жойида текширишмайди?»
Ҳозир туман электр тармоғи «Потребитель»даги мурожаатлар асосида ҳисоблагичларни ечиб, текширишга юбормоқда. Уларни квартира эгалари олиб бориши керак. Нега? Муаммо ҳисоблагичнинг нотўғри ўрнатилганида бўлиши мумкин. Нимага ҳисоблагичларни текшириш бўйича мобил ускуналарни олиб, уни ўрнатиш биланоқ текшириб кўрмаслик керак? Истеъмолчини нега сарсон қилиш лозим?
Қуйидаги ҳаволада истеъмолчилар эътирозларнинг барчасини батафсил ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)