«Ўзбекистон» меҳмонхонасининг нархи арзонлашди, деб хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати. Меҳмонхона давлат улушининг бошланғич нархи 10 фоизга пасайтирилиб, 29,7 миллион доллар этиб белгиланди.
Инвестиция мажбуриятларига кўра, уни сотиб олган инвесторга икки йил ичида 100 миллиард сўм миқдорида сармоя киритиши, 10 йил давомида асосий фаолият тури яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни сақлаб қолган ҳолда ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаши ва бошқарувга энг илғор менежерларни жалб қилиши талаб этилади.
Мажмуанинг умумий ер майдони 17 482 квадрат метрни ташкил этади. Бино 17 қаватдан иборат бўлиб, жами 315 та хона мавжуд. Улар 83 та бир кишилик (стандарт), 60 та 1 кишилик (яхшиланган), 59 та ярим люкс стандартдаги (иккита ётоқли), 105 та икки кишига мўлжалланган (twin) ҳамда 7 та люкс шунингдек 1 та (грандлюкс) хоналаридир.
Меҳмонхона мажмуасида та 330 квадрат метр кенгликдаги анжуманлар зали ҳамда 2 та 2 020 квадрат метр кенгликдаги 550 ўринга мўлжалланган банкет заллари мавжуд. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минибар, ресторан, савдо ва валюта айирбошлаш шохобчалари, спорт хонаси, сауна, бассейн, автотураргоҳ, бепул интернет хизматлари тун-у кун фаолият кўрсатади.
Мазкур мажмуа 2017 йилда 7 миллиард 100 миллион сўм, 2018 йилда 6 миллиард 300 миллион сўм соф даромад кўрган.
Изоҳ (0)