Россиялик таниқли продюсер Максим Фадеев асли ўзбекистонлик бўлган қўшиқчи Наргиз Зокирова билан нима сабабдан келиша олмай қолганига изоҳ берди, деб хабар қилади «Рен.ТВ».

Фото: «Рен.ТВ»

«Ўзингни тартибга келтиришнинг энг тез усули: 1) Қулоғингга илинган лағмонлардан қутулиш… 2) Кўнглингдаги тошлардан халос бўлиш… 3) Бўйнингга ўтириб олган сурбет одамларни тушириш. Бўлди!», — дейди продюсер.

Аввалроқ, Наргиз ва Фадеевга тегишли продюсерлик маркази ўртасидаги шартнома бузилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Мен MALFA лейблидан Максим Фадеевнинг мусиқий ижод маҳсулларини ижро этишнинг тақиқланиши бўйича расмий ҳужжат олдим…

Қадрли дўстларим ва мухлисларим! Бугун, концерт турига кетишимга бир кун қолганида Воронеж ва Ростов-Дондаги концертларимнинг ташкилотчиларидан концертлар бекор қилинганини билдим. Бу каби хатни ташкилотчилар MALFA продюсерлик марказидан олганини айтишди», — дейди қўшиқчи.

Назгиз Зокирова ҳали ўз қўшиқлари билан мухлислари олдига қайтишини маълум қилган.