Пентагон ИШИД террорчилик ташкилоти Ироқда ўз позициясини мустаҳкамлаётганини ва Сурияда яна жангларни амалга оширишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги бош инспектори Гленна Файннинг баёнотида сўз борди, деб хабар қилади «Korrespondent.net».
«Ҳудудий ‘халифалик’ йўқ бўлганига қарамай ИШИД ўз имкониятларини Ироқда мустаҳкамламоқда, шунингдек, ушбу чоракда бу каби уйғониш жараёни Сурияда ҳам кузатилган», — дейилади ҳужжатда.
Файннинг таъкидлашича, АҚШ кучларининг қисқартирилиши Суриядаги ҳамкор кучларни қўллаб-қувватловининг сусайишига олиб келган.
Таъкидлаш керакки, 2018 йилнинг 19 декабрида АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД устидан эришилган ғалабани маълум қилиб, қўшинлар Суриядан олиб чиқиб кетилишини билдирганди.
Мазкур жараён 100 кун ичида амалга оширилиши керак эди, бироқ Пентагон раҳбарлари Америка етакчисини ўз қарорини ўйлаб кўришга кўндирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)