Telegram’даги «112» каналида Москва жанубидаги бозорда содир бўлган оммавий муштлашувнинг видеоси пайдо бўлди.
Видеодан кўриш мумкинки, бир тўда эркаклар йўлга чиқиб ўзаро урушиб кетган. Шунингдек, камерада муҳрланган ёзувда жанжал иштирокчиларидан бири юриб кетаётган машинага яқинлашиб ҳайдовчига нимадир узатгани ҳам кўринган.
6 август куни бозорнинг 30 дан ортиқ ишчиси катта кўчада урушиб кетган эди. Жанжал давомида томонлар пичоқ ва травматик қуроллардан ҳам фойдаланган. Бир киши пичоқ орқали етказилган жароҳат оқибатида шифохонага етказилган, бири неча эркак полиция томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)