Сингапурда йил бошидан буён Денге безгагидан 9 киши вафот этди. «ТАСС»нинг ёзишича, бу сўнгги йилларда кузатилган рекорд кўрсаткичдир.
Таъкидланишича, Денге безгаги қурбонларининг барчаси Сингапурнинг турли бурчакларида яшаган. Ҳозирда умумий ҳисобда 9,1 мингта касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баравар кўп.
Бундан ташқар, Денге ва бошқа оғир касалликнинг асосий тарқатувчиси бўлган Aedes aegypti чивинларининг яшаш жойлари 2018 йилга нисбатан 70 фоизга кўпайган.
Денге — вирусли инфекция бўлиб, тропик ва субтропик ҳудудларда нисбатан кенг тарқалган. Беморда юқори ҳарорат, кўнгил айниши, бош ва бел оғриғи, тошмалар кузатилади. Ҳозирда Денге безгагига қарши вакцина йўқ.
Изоҳ (0)