• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда маъмурий жарималарнинг 70 фоизи 15 кун мобайнида тўланса, қолган суммани тўлашдан озод этишга рухсат берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Депутатлар ишни «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан бошлади. Мазкур қонун лойиҳаси билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда. Хусусан, вакилнинг фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларнинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари устидан кассация ва назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи белгилаб бериляпти.

    Шундан сўнг парламент аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилди. Қайд этилганидек, мазкур лойиҳани биринчи ўқишда кўриб чиқиш давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган барча моддаларини маромига етказиш мақсадида депутатлар ишчи гуруҳ ва экспертлар иштирокида муҳокама қилиб, пишиқ-пухта ҳолга келтирди. Ҳаволаки нормалар чиқарилиб, улар ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.

    Қонун лойиҳасида суд томонидан маъмурий жаримага тортиш ҳолатларидан ташқари, жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш назарда тутилди.

    Депутатларнинг қайд этишича, таклиф қилинаётган ўзгартиришларнинг амалиётда қўлланиши фуқароларни тайинланган жарималарни ўз вақтида тўлашга рағбатлантиради, улар учун қўшимча қулайликлар яратади, шунингдек, маблағлар ўз вақтида давлат бюджетига келиб тушишини таъминлайди.

    Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, амалдаги қонун ҳукумат фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмаган, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўзига бириктирилган аниқ соҳа ва тармоқлар учун жавобгарлиги ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тартибга солинмаган.

    Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этади. Ҳукуматнинг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилади. Турли даражадаги қонун ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунда мужассамлашади.

    Мажлисда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, кўп квартирали уйлар масалаларидаги давлат бошқаруви ва назорати органларининг муносабатларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой кечди.

    Мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида депутатлар томонидан қатор нормаларнинг амалиётда ишлашини ўрганиш бўйича барча ҳудудларда соҳа вакиллари, ширкат раҳбарлари ва аъзолари, бошқарув компаниялари ходимлари билан учрашувлар ўтказилди. Мавжуд ҳолатлар ўрганилди, тегишли таклифлар олинди. Ана шу таклифлар асосида янада такомиллаштирилган қонун лойиҳаси билан кўп квартирали уйларни бошқариш усулларига аниқлик киритилди.

    Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳада учраётган кўплаб муаммоларни бартараф этишга, амалиётда вужудга келган яна бир ўткир масала — нотурар жой мулкдорларининг ширкат аъзоси ҳисобланмаслигига барҳам берилади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайтирилади.

    07.08.2019, 21:25   Изоҳ (0)   15936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда юз берган йирик ЙТҲ, қўлга олинган Алмазбек Атамбоев, отасини уриб ўлдирган ўғил ва куннинг бошқа хабарлари

    07.08.2019, 21:12

    Акмал Саидов: «Мактабларни пулли қилиш — Конституцияни бузиш» 

    07.08.2019, 20:00

    «Тошшаҳартрансхизмат» автобусларда кондиционер ишламаслигига изоҳ берди: Биз сизнинг соғлиғингизни ўйлаб, шундай қиляпмиз

    07.08.2019, 19:23

    Бош вазир қабулхонаси томонидан Қашқадарёда 1011 та муаммо аниқланди

    07.08.2019, 18:22

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тиббиёт коллежларига қабул тартиби ўзгаради

    07.08.2019, 18:11

    Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан поябзал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    07.08.2019, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.