«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати автобуслардаги кондиционерлар ишламаётгани юзасидан келиб тушаётган кўп сонли мурожаатларга жавоб берди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан автобусларда совутиш техникасидан фойдаланиш бўйича регламент тасдиқланган. Унга кўра, мамлакатда иссиқ иқлимни ҳисобга олган ҳолда жамоат транспорти ичидаги ҳаво ҳарорати даражасини кескин совутиш тавсия этилмайди.
Ҳаво ҳарорати 30—35 даража иссиқ бўлганида ҳайдовчиларга кондиционерни ёқиш ва ҳарорат даражасини назорат қилиш тавсия қилинади. Бунда автобус салонидаги ҳаво ҳарорати -8 даражага тушиб кетмаслиги керак.
Автобус салонидаги ҳаво ҳарорати даражаси кўчадаги ҳароратдан 5—6 даража паст бўлиши керак. Бунинг ҳаммаси йўловчилар хавфсизлиги ҳамда уларнинг автобусларда совқотиб қолмаслиги учун қилинмоқда.
Кузатувларга кўра, тахминан эрталаб соат 9:00 дан кечки соат 18:00 гача кондиционер тўхтовсиз ишлаб, автобус салонига енгил салқинлик бериб туриши керак.
Кондиционер ишлаб турганида автобус салонидаги люк ва деразаларни очиш қатъиян тақиқланади», — дейилади «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида.
Изоҳ (0)