Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан оёқ кийим ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Straus farm корхонаси иш бошқарувчиси Ҳасанбой Аҳмаджоновга таяниб Sputnik хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу корхона республикага иккинчи бўлиб туяқуш олиб келган.
«Фермамиз Марказий Осиёда энг катта ҳисобланади. Фермада 250 бош туяқуш бор. Туяқушларни ўзимиз кўпайтирамиз ва четдан олиб келамиз», — деди фарғоналик тадбиркор.
Кўргазмада тадбиркор Фарғона ва Тошкент фабрикаларида тикилган поябзалларни намойиш қилди.
«Кейинги йил терини қайта ишлаш ускуналарини олиб келиб, поябзал ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Афзаллиги — соф табиий чарм бўлгани учун оёққа жуда фойдали, шу билан бирга даволовчи хусусиятларга ҳам эга. Бундай поябзалда оёқ терламайди», — деб қўшимча қилди тадбиркор.
Изоҳ (0)