• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тиббиёт коллежларига қабул тартиби ўзгаради

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорлари ўрта махсус тиббий таълим тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга замин яратмоқда.

    Фото: ССВ

    Фото: ССВ

    Хўш, ушбу ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда жорий ўқув йилида тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби қандай бўлади? Қабул жараёнида қандай янгиликлар кўзда тутилган? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида вазирликнинг Фан ва таълим бош бошқармаси мутахассиси Лутфия Юсуповага мурожаат қилди.

    — Суҳбатимизни тиббиёт коллежлари фаолиятидаги юз берган ўзгаришлардан бошласак. 

    — Дарҳақиқат, тиббиёт коллежлари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, ўқиш муддати 3 йилдан 2 йилга қисқартирилди. Илгари тиббиёт коллежларига ўрта мактабларнинг 9-синф битувчилари қабул қилинган бўлса, жорий 2019/2020-ўқув йилидан мактабларнинг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Шунингдек, янги «тиббий-ижтимоий иши» йўналишида таълим бир ярим йиллик этиб белгиланди. Эндиликда ёшларимиз тиббиёт коллежларида ҳамширалик иши, фармация, тиббий профилактика иши, стоматология иши, фелдшерлик иши, фелдшерлик-лаборатория иши, тиббий-ижтимоий иш каби 7 та йўналишда малакали мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имкониятига эга бўлди.

    — Аввалги йиллардагидек тиббиёт коллежларига янги ўқув йилида ҳам квоталар белгиланганми ва имтиҳон жараёни қай тартибда ўтказилади?

    — Айни пайтда бу ҳақда тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга асосан 2019/2020-ўқув йили учун ҳам ҳудудлардаги тиббиёт коллежларининг эҳтиёжи ва қамровига қараб давлат комиссияси қарори асосида квоталар ажратилиши режалаштирилган. Унга кўра, агар ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони белгиланган квоталардан ошиб кетса, қабул жараёни имтиҳон асосида ўтказилади. Тайёрланган лойиҳага кўра, бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимнинг учта фан йўналиши — кимё, биология, она тили ва адабиёт фанларидан ёзма шаклда имтиҳон топширади. Ҳар бир фан учун алоҳида-алоҳида имтиҳон кунлари белгиланади. Ёзма имтиҳон саволлари давлат комиссияси маркази ходимлари томонидан тасдиқланган билет варақалари кўринишида бўлиб, ўқувчига ушбу ёзма ишлар учун 2 соат вақт ажратилади. Имтиҳоннинг эртаси куни жавоб варақалари махсус эълонлар ойнасига илиб қўйилади. Натижаларга кўра, ўқишга қабул қилинган ўқувчилар давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида таълим олишади.

    — Абитуриентлардан қабул жараёнида қандай ҳужжатлар қабул қилинади? 

    — Абитуриентлар мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда таълим муассасаси раҳбари номига ариза, паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, умумий ўрта таълимни тугатганлик ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, 3,5-4,5 ўлчамдаги 6 та фотосурат тақдим этишади.

    — Жорий йилда ҳам тиббиёт коллежларида иккинчи мутахассислик учун ўринлар белгиланадими? 

    — Бу йил тиббиёт коллежларида иккинчи мутахассислик учун алоҳида ўрин ажратиш кўзда тутилмаган. Аммо иккинчи мутахассислик бўйича таълим олиш истагидаги фуқаролар, барча абитуриентлар қатори ажратиладиган квоталар асосида белгиланган тартибда имтиҳон топширишлари мумкин.

    — Тиббиёт коллежларидаги қабул жараёни билан боғлиқ саволлар билан кимга мурожаат қилиш мумкин?

    — Жорий ўқув йилидаги қабул жараёни учун барча тиббиёт коллежларида қабул комиссиялари тузилган. Ота-оналар ҳамда ўқувчилар қабул билан боғлиқ барча саволларга қабул комиссияси орқали батафсил маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва таълим бош бошқармасининг (71) 241-16-91 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

    07.08.2019, 18:11   Изоҳ (0)   46278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан поябзал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    07.08.2019, 17:45

    Тошкент метрополитенида йўл ҳақини контактсиз тўлаш тартиби тажриба тариқасида ишга туширилди

    07.08.2019, 17:30

    Давлат активларини бошқариш агентлигида ахборот хизмати ташкил этилди

    07.08.2019, 16:55

    БМТ «Жаслиқ» колониясининг ёпилишини қўллаб-қувватлади

    07.08.2019, 16:19

    Қашқадарёда ИИБ ходимига ҳарбийлар томонидан тазйиқ ўтказилиши билан боғлиқ ҳолатга Мудофаа вазирлиги қачон изоҳ беради?

    07.08.2019, 15:43

    Фарғонада халқаро инвестиция форуми бошланди (фото)

    07.08.2019, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.