Бельгиянинг Льеже шаҳри фуқароси тахминан ўн йил олдин 30 миллион евро турадиган ноёб картинани сотиб олгани маълум бўлди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, эркак шу орқали бир танишига молиявий жиҳатдан ёрдам бермоқчи бўлган. У Исо Масиҳнинг картинасини 500 еврога сотиб олган.
Эркак дўстларидан бирининг тавсиясига кўра, картинани экспертизага берган. Маълум бўлишича, картина Рембрандт томонидан чизилган ва унинг қиймати 30 миллион евро туради.
Изоҳ (0)