АҚШда ёзувчи, адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати Тони Моррисон 88 ёшида вафот этди.

Фото: AP

Унинг энг машҳур асарларидан бири «Севикли» романи қулликдан қутқариш учун қизини ўлдирган қора танли аёлга бағишланган. Бу романи учун у 1988 йилда Пулитцер мукофтини олган.

Моррисон адабиёт бўйича Нобел мукофотини олган илк қора танли аёл бўлган.