Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг Гарри Поттер олами ҳақида яна тўртта китоб чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Mirror.
Янги китоблар ўқувчини Хогварц сеҳрли олами билан янада яқинроқ таништиради, сеҳргарлар мактабида ўтиладиган дарслар ҳақида батафсил маълумотлар беради. Қисмлар электрон китоб шаклида Гарри Поттернинг расмий сайтида эълон қилиб борилиши кутилмоқда.
Июнь ойининг охирида «Қора кучлардан ҳимояланиш ва сеҳрлар оламига саёҳат», «Дамламалар ва гербологияга кириш» қисмларини эълон қилиш режалаштирилган. «Башоратчилик ва астрономияга саёҳат» ҳамда «Фантастик ҳайвонларни боқиш ҳақида» номли қисмлари эса қачон оммага тақдим этилиши ҳозирча номаълум.
Китобларга иллюстрация чизиш билан рассом Рохан Дениэл Исон шуғулланади.
Изоҳ (0)