КХДР 6 август тонгида БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тақиқланган яқин масофага мўлжалланган ракеталарни учирди, деб хабар беради «РИА Новости».
Жанубий Корея ҳарбийларнинг маълум қилишича, КХДР икки ҳафта ичида тўртинчи маротаба «номаълум снарядлар»ни учирган. Маълумотларга кўра, ракеталарни учириш мамлакат шарқидаги Хванхе-Намдо провинциясида амалга оширилган.
Снарядларнинг парвози 37 километр баландликда 450 километрни ташкил этган.
Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши КХДР 25 июль куни янги турдаги баллистик ракеталарни синовдан ўтказганини маълум қилганди. Ўз навбатида КХДР янги ракеталарнинг синови «Жанубий Кореянинг ҳарбийлашувига» огоҳлантириш эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)