АҚШ президенти Дональд Трамп учта жойда содир бўлган оммавий отишмалардан сўнг, Оқ уйда халққа мурожаат билан чиқди, деб хабар беради «MK.ru».
Трампнинг айтишича, у Адлия вазирлигига қисқа муддат ичида «муросасизлиги сабаб оммавий қотиллик содир этганлар»ни ўлимга маҳкум этиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширган.
Бундан ташқари АҚШ президенти ФҚБдан мамлакатдаги экстремистларни аниқлаш ва интернетга алоҳида эътибор қаратишни талаб қилган.
«Интернет руҳияти кучсиз бўлган инсонларга хавфли имкониятларни тақдим этиб, уларнинг ақл бовар қилмас жиноятларни содир этишига йўл очиб берганини тан олишимиз керак», — дейди Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ эгаларига оммавий отишма содир этишмоқчи бўлганларни аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси топширилади.
Изоҳ (0)