Красноярск ўлкасининг Ачинск туманидаги ҳарбий қисмда содир бўлган портлашлар тўхтай бошлади, деб хабар беради «РИА Новости».
«Портлаш овозлари тўхтай бошлади. Ҳозир — тинчлик», — дейилади шаҳар мериясининг хабарида.
5 август куни Каменка посёлкасидан беш километр нарида жойлашган Россия Мудофаа вазирлигига қарашли артиллерия омборхонасида ёнғин ва портлаш юзага келган эди.
Яқин атрофдаги қишлоқларнинг тўрт мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинган.
12 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Жароҳат олганларнинг беш нафари маҳаллий шифохонага ётқизилган бўлса, икки нафари Красноярскка юборилган. Беш нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
Изоҳ (0)