Ҳарбий сунъий йўлдош ўрнатилган «Протон-М» ракета ташувчиси Бойқўнғир космодромидан учирилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Таъкидланишича, ракета ташувчи 6 август куни Москва вақти билан соат 00:56 да учирилган.
2018 йилнинг мартида Ер устидаги космик инфратузилма воситаларини эксплуатация қилиш маркази 2023 йилга бориб Бойқўнғирдаги «Протон-М» ракета ташувчиларини учиришга мўлжалланган майдон ёпилишини маълум қилганди.
Мазкур космодромдаги «Протон-М»ларни тўлиқ эксплуатация қилиш 2025 йилга режалаштирилган. Бунга Қозоғистон ҳукумати ракета двигателлари ёқилғисига заҳарли гептил қўшилаётганидан норози эканлиги сабаб қилиб кўрсатган.
Изоҳ (0)